
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 82-сонли йўналиш автобуси ва Nexia-3 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 21 апрель куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида ҳайдовчи З.С. бошқарувидаги, 82-йўналишда ҳаракатланувчи, йўловчи ташувчи Mercedes-Benz русумли автобус ва ҳайдовчи М.Х. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчиси ўртасида ўзаро низоли вазият сабаб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан шифохонага мурожаат қилинган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
— Shukhrat (@bankir2102) April 21, 2021«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг