17:30 / 03.05.2021
3 277

«Одамларни жамоат транспортидан ажратиш учун яна бир ‘муҳим’ қадам қўйилди»


Тошкентда йўловчилар оқими кам бўлган йўналишда қатновчи катта ҳажмли Mercedes-Benz автобуслари ўрнида якшанба кунлари Isuzu автобуслари қатнай бошлайди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

«‘Тошшаҳартрансхизмат’ АЖ таркибига кирувчи автобус саройлари тасарруфидаги катта ҳажмли Mercedes-Benz автобусларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳафтанинг якшанба кунларида йўловчилар оқими кам бўлган 34-, 37-, 40-, 67-, 80-, 97-сонли автобус йўналишларида 2021 йил 2 май кунидан бошлаб, кейинги ўринларда ҳафтанинг ҳар якшанба кунларида Mercedes-Benz  автобуслари ўрнига Isuzu автобусларининг тасарруф этилиши йўлга қўйилади», — дейилади хабарда.

Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ушбу йўналишларда фаолият юритувчи автобуслар сони, қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақти ўзгартиришсиз қолади. «Тошшаҳартрансхизмат» келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Telegram’даги «Ко дну» канали 2 май, якшанба куни Mercedes’лар ўрнида қатнаган автобуслар сони ва уларни кутиш вақтига оид маълумотлар билан бўлишди.
  • 34-сонли автобус — 5 та Mercedes ўрнига 3 та Isuzu — ўртача кутиш вақтида 35 дақиқа;
  • 40-сонли автобус — 6 та Mercedes ўрнига 2 та Isuzu ва 1 та LЕ60 — ўртача кутиш вақтида 40 дақиқа;
  • 37-сонли автобус — 6 та Mercedes ўрнига 4 та Isuzu — ўртача кутиш вақтида 25 дақиқа;
  • 67-сонли автобус — 5 та Mercedes ўрнига 2 та Isuzu ва 2 та LЕ60 — ўртача кутиш вақтида 25 дақиқа;
  • 80-сонли автобус — 5 та Mercedes ўрнига 2 та Isuzu ва 1 та MAN — ўртача кутиш вақтида 45 дақиқа;
  • 97-сонли автобус — 5 та Mercedes ўрнига 3 та Isuzu — ўртача кутиш вақтида 45 дақиқа.
«Одамларни жамоат транспортидан ажратиш учун яна бир муҳим қадам қўйилди. Бунча вақт автобусни ҳеч ким кутмайди», — деб ёзади канал муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Одамларни жамоат транспортидан ажратиш учун яна бир ‘муҳим’ қадам қўйилди»