
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Ўзбекистон” локомотив депосининг 2 нафар машинисти “Чуқурсой-Сарағоч” йўналишида ўзлари бошқариб кетаётган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн 424 минг 500 Россия рубли миқдоридаги пул маблағларини яширган ҳолда Қозоғистонга олиб ўтмоқчи бўлганларида қўлга олинди.
Шунингдек, мазкур электровоз “Келес” темир йўл бекатига олиб келиниб, қайта текширувдан ўтказилганда, машинист ўриндиғи остига яшириб қўйилган қўшимча 1 минг 50 АҚШ доллари ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Дастлабки суриштирув жараёнларида Қозоғистонга олиб ўтиш учун мазкур валюталарни машинистларга Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро берганлиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинди.
Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 АҚШ доллари олишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу пул маблағларининг ҳақиқий эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.