10:40 / 05.05.2021
1 661

Наманган ва Самарқандда сохта ПЦР-тестларни сотаётган шахслар ушланди


Фото: ИИВ матбуот хизмати
Наманган ва Самарқанд вилоятларида сохта ПЦР-тест таҳлили натижасини сотаётган шахслар қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 23 апрель куни пул эвазига фуқароларга Давлат чегарасидан ўтиш учун коронавирус инфекцияси таҳлили натижалари бўйича қалбаки маълумотномалар тайёрлаб бераётган шахслар фаолиятини фош этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги Транспортда ХТБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Наманган вилояти СЭО ва ЖСБда дезинфекция бўлими дезинфектори лавозимида ишловчи, 1979 йилда туғилган Наманган вилояти Уйчи туман «Оқтош» маҳалласида яшовчи С.А. Н.Х., Д.Ш. ва Х.Қ. исмли фуқаролардан анализ таҳлиллари олмасдан туриб, уларнинг номига расмийлаштирилган COVID-19 маълумотномаларини «холис харидор» Н.Х.га тақдим қилиб, ундан тадбир учун ажратилган 200 минг сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Фото: ИИВ матбуот хизмати
Бундан ташқари, 30 апрель куни Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд халқаро аэропорти яқинида бир гуруҳ шахслар тезкор тадбирга «мижоз» сифатида жалб қилинган С. исмли шахсга «қисқа муддатда 400 минг сўмга экспресс таҳлил натижасини тайёрлаб беришни таклиф қилган.

Олиб борилган текширув ҳаракатлари натижасида ушбу шахслар «Акмал транс» МЧЖда киракаш бўлиб ишловчи, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар «Хўжақишлоқ» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган А.Р. ва Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Булвар даҳасида яшовчи 2005 йилда туғилган О.Н. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган ва Самарқандда сохта ПЦР-тестларни сотаётган шахслар ушланди