12:00 / 28.05.2021
2 217

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқароларини қатор мутахассисликлар бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилади


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, “Engie Solutions KSA” ташкилоти вакиллари иштирокида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, унда Саудия Арабистонига Ўзбекистон фуқароларини электротехник, дурадгор, механик, сантехник, кондиционер устаси каби мутахассисликлар бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакат фуқароларининг чет элда бандлигини таъминлаш орқали улар даромадини ошириш мақсадида хорижий давлатлар ваколатли ташкилотлари билан музокаралар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, натижада турли чет давлатлар, жумладан, Саудия Арабистони салоҳиятли иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдираётгани таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ишлаш салоҳиятини ошириш ишларини олиб бориш юзасидан фикр алмашилди.
“Engie Solutions KSA” электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш, узатиш ва етказиб бериш, шунингдек, муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритувчи йирик ташкилотдир. “Engie Solutions KSA” дунё бўйлаб 130 мингдан ортиқ ишчиларга эга бўлган ва штаб-квартираси Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган “Engie Group” ташкилотининг бир қисми ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқароларини қатор мутахассисликлар бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилади