10:00 / 06.06.2021
2 046

Навоийдан Тошкентга келтирилаётган 3 тоннага яқин яроқсиз гўшт аниқланди


4 июндан 5 июнь кунига ўтар кечаси Навоий вилоятида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган  О.А. бошқарувидаги «ISUZU» русумли автотранспорт воситаси Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.


Натижада автомобиль юкхонасида 160 кг. келиб чиқиши номаълум бўлган йирик шоҳли қорамол гўшти, 200 дона йирик шоҳли қорамолнинг каллалари ҳамда 12 та қопда 1.500 кг. бўлган товуқ гўштлари жами 3 тоннага яқин маҳсулотларни олиб кетаётганлиги аниқланган.


Ушбу олиб кетилаётган маҳсулотларнинг сифатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда масъул ходимлар томонидан текширилганда, фуқаро ушбу гўшт маҳсулотларини Вазирлар Маҳкамасининг 386-сон қарори талабларини бузган ҳолда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлди.


Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб тушунтириш ишлари олиб борилган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийдан Тошкентга келтирилаётган 3 тоннага яқин яроқсиз гўшт аниқланди