17:43 / 21.06.2021
2 118

МИБ Андижон вилоят бошқармаси: ижро ҳаракатлари тўхтатилган


Жорий йилнинг 20 июнь куни Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган “Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги  бузилиб чойхонага айлантирилаётган уй” номли видеохабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. 

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими иш юритувига 23.04.2021 йилда фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 17.03.2021 йилдаги даъвогар Балиқчи туман ҳокимлиги манфаати юзасидан жавобгар Б.Абдуразакованинг ҳисобидан Балиқчи тумани, Аълам МФЙ ҳудудида жойлашган низодаги 1.690 кв.метр ер майдонида қурилган айвон (бир қисми) 62,51 кв.метр, ҳаммом (бир қисми) 6,28 кв.метр, уй-жой (бир қисми) 115,92 кв.метр, навес 50,50 кв.метр ва ҳожатхона 15,03 кв.метр жами 250,24 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бузиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариш ҳақида жавобгар Б.Абдуразакова огоҳлантирилган. 
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 28.04.2021 йилдаги ажримига асосан ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган.
Мазкур суднинг 01.06.2021 йилдаги ажрими билан ижро ҳаракатларини давом эттириш белгиланган.

Суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан 02.06.2021 йилга мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.
Жорий йилнинг 2 июнь куни олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, низоли жойдаги ҳаммом (6.28 кв.метр), навес (50,50 кв.метр) ва ҳожатхона (15,03 кв.метр) жавобгар томонидан бузилган ва ижро ҳаракатлари амалга ошириладиган вақт якунланганлиги сабабли қолган (айвон ва уй-жой) қисмини буздириш 03.06.2021 йилга қолдирилган.

Сўнгра, жавобгар ва уларнинг вакиллари ноқонуний қурилмани ўз ихтиёри билан бузишиини маълум қилиб, бу ҳақида судга мурожаат этганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари 24.06.2021 йилга қадар кейинга қолдирилган.

Бундан ташқари, Андижон вилоят судининг 16.06.2021 йилдаги хатига кўра, мазкур фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Олий судида кассация тартибида кўрилгунига қадар суд қарорларининг ижроси тўхтатилганлиги маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Андижон вилоят бошқармаси: ижро ҳаракатлари тўхтатилган