22:47 / 21.07.2021
3 869

Хонтўраевнинг шогирди «авария» аслида қандай бўлганини сўзлаб берди

Хонтўраевнинг шогирди «авария» аслида қандай бўлганини сўзлаб берди

Фото: «Qalampir.uz»

Жорий йилнинг 19 июль куни ММА жангчиси, «Осиё айиғи», Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 34 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган  «Lacetti» ҳамда «BMW X5» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида «BMW X5» русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Мурод Хонтўраевнинг вафотидан сўнг ижтимоий тармоқларда турли гап-сўзлар тарқалди.


ЙТҲ юз берган куни Мурод Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Aнорбоев ҳам бўлган. У ЙТҲ юз бергандан сўнг, зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Хонтўраевнинг дафн маросими ўтганидан кейин эса автомобилда бўлган Анорбоевнинг ҳам комага тушгани, ундан ҳеч ким хабар олмаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.


Жасур Анорбоев «Qalampir.uz»га «авария» қандай бўлганини сўзлаб берди.

«Тўғриси, шифохонага олиб келишганини умуман эслай олмайман. Эсимда йўқ. Ҳаммаси тез бўлиб кетди. Aкам (Мурод Хонтўраев) ва мен йўлда келаётгандик. Одам барибир таниган инсонига ишонади-да. Машинада тоғга бораётганимизда қандай ишонган бўлсам, қайтаётганда ҳам шундай ишониб, бемалол, хотиржам телефонимни ўйнаб келаётгандим. Нимадир бўлди, шундай олдимга қарадим, «Lacetti» бизни қисиб қўйди. Давлат рақами ва белгиси эсимда йўқ, лекин «Lacetti» эди. Биз ўз йўлимизда «как положение» кетаётгандик, у бизни қисиб қўйди. Уёғини эслай олмайман. Кейин кўзимни очганимда, тепамда шифокорлар турганди. Бошимни эса тикишаётганди. Мана, кеча ўзимга келдим ва ҳаммасини эсладим. Аллоҳнинг ўзи сақлаб, мени тирик қолдирди. Aкамнинг жойи жаннатда бўлсин. Охиратлари обод бўлсин», — дейди Мурод Хонтўраевнинг шогирди.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Хонтўраевнинг шогирди «авария» аслида қандай бўлганини сўзлаб берди