4 978
Жаҳонгир Хўжаев сотиб олганига бир кун бўлган Ford Mustang автомобилида аварияга учради
Комик актёр ва бошловчи Жаҳонгир Хўжаев сотиб олганига бир кун бўлган Ford Mustang автомобилида ЙТҲга учради. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлардан маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Кичик халқа йўлида содир бўлган.
Қайд этилишича, Жаҳонгир Хўжаев ўзининг Ford Mustang русумли машинасида Nexia автомобили билан тўқнашиб кетган. Жаҳонгирнинг ўзи ЙТҲ ҳақида ҳозирча маълумот бермаган.
Фото: Instagram
Маълумот учун, Жаҳонгир Хўжаев бир неча кун аввал Instagram’даги саҳифасига автосалондан видео жойлаштирган, унда актёр ўз орзусидаги автомобилни топганини айтганди. 13 август куни эса Жаҳонгирнинг саҳифасига унинг янги машинасини дўстларига кўрсатаётгани акс этган видео жойланди. Видеода «Сариқ бола»нинг қандай машина харид қилингани кўрсатилмаган, бироқ у фолловерларига ушбу сирни тез орада ошкор қилишини айтган эди.
14 август куни соат 16:00 да Жаҳонгир Хўжаев ўз кузатувчиларига қандай русумдаги автомобилни харид қилганини навбатдаги видеода кўрсатди. Видеода Жаҳонгирнинг ота-онаси ва дўстлари унинг қувончига шерик бўлганини кўриш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Volkswagen ва Volvo компаниялари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилди
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади