20:29 / 22.09.2021
4 221

Самарқандда кетма-кет қиз кўргани сабаб таҳқирланиб келган аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўз жонига қасд қилди

Самарқандда кетма-кет қиз кўргани сабаб таҳқирланиб келган аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўз жонига қасд қилди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кетма-кет қиз фарзанд кўргани сабаб қайнонаси ва эри томонидан таҳқирланиб келган аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, қайнона ва унинг ўғли оиладаги арзимас сабабларни баҳона қилиб, аёлни йиллар давомида таҳқирлаб келган. 2020 йилнинг ноябрида эр аёлини яқин қариндошларига тегишли дўкондан қайнонаси номига қарз олганликда айблаб, уни калтаклаган. Аёл танасининг турли жойларига электр кабел, қўллари, оёқлари билан жароҳат етказган.

Шунингдек, эр жароҳат олган хотинини уйида даволанишга кўндириб, шу билан жазодан қутулиб қолган.

Декабрь ойидаги жанжалларнинг бирида қайнона келинини уриб, қайноқ сувни унинг юзига сепиб юборган. Оиланинг 16 ёшли тўнғич қизи бувиси ва дадаси томонидан онасига мунтазам тазйиқ ўтказилишига чидай олмай, яшаш уйи оғилхонасига арқон билан ўзини осиб қўйган.

Орадан икки соат ўтиб, зўравонликлардан тўйган аёл ҳам қизининг ёнида ўз жонига қасд қилган.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида қайнона ва ўғил айбли деб топилган. Судланувчи эркак Жиноят кодексининг 103-модда (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми «а», «б» бандларига кўра 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қайнонага эса 4 йилга озодликдан чеклаш жазоси белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда кетма-кет қиз кўргани сабаб таҳқирланиб келган аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўз жонига қасд қилди