Ўзбекистондаги Uzcard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш (қабул қилиш) тўхтатилди. Бу ҳақда «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖнинг (Uzcard бренди)га таяниб, Telegram’даги «Банк ва мижоз» канали хабар берди.
Бунга ушбу қийматдаги сохта валюталар банкоматлар орқали айирбошлангани сабаб қилиб кўрсатилган. «Ягона умумреспублика процессинг маркази» барча тижорат банкларга бу ҳақда тегишли хат йўллаган.
«Мазкур ҳолат инобатга олиниб, валюта айирбошлаш операцияларида 50 ва 100 долларли купюраларни қабул қилиш функцияси вақтинча тўхтатилади», — дейилади хатда.
Фото: Telegram / «Банк ва мижоз»
Аввалроқ Uzcard компания брендидан фойдаланиб, фирибгарлик содир этилаётганидан огоҳлантирганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил август ойида кўп йиллардан бери биринчи марта чет эл валютасини нақд кўринишда сотиб олишга рухсат берилди. Бунга қадар одамлар долларни фақат халқаро банк пластик карталари орқали (Visa, MasterCard ва бошқалар) сотиб олишлари мумкин эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?