Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 16 дона сиртлондан бири ўлдирилгани айтилмоқда

Жамият1 дақиқа ўқиш3K
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 16 дона сиртлондан бири ўлдирилгани айтилмоқда
Фото: Telegram / «Экологуз»
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб дўлта (сиртлон, ёлдор бўри)лардан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Экологуз» канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарёда Қизил китобга киритилган ва Ўзбекистонда саноқли қолган сиртлон овланган. Ўлжа билан суратга тушган икки фуқаронинг расми ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Сурат остидаги ёзувдан кўриш мумкинки, йиртқич ҳайвон 2021 йилнинг июлида ўлдирилган.

«Шуни ўлдириб, шу чўпонлар, балки овчилар барака топдими? Ёки ўзининг нақадар қаҳрамонлигини кўрсатмоқдами? Ким бўлишидан қатъи назар мазкур шахслар жавобгарликка тортилиши шарт», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ёлдор бўрилар бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ўтмишда Жанубий Устюртда, Амударё қайирларининг қуйи ва ўрта оқимларида, Шерободдарё этакларида, Кўҳитанг тизмасининг шарқий ёнбағрида тарқалган.

Ҳозирда Боботоғ тоғолди тизмасининг шимолий қисмида ва Сурхондарё этагида қайд этилган. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Эрон, Кавказ ва Кавказорти, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон яримороли, Арабистон яримороли, Африкада яшайди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаевнинг маълум қилишича, ушбу сиртлонларнинг 6 тадан иборат тўдасига 2011 йили Оқтепа сув омбори атрофида дуч келинган. 2010 йилда Боботоғ этакларида 8 та, 2012 йилда 10 та сиртлон, 2016 йилда эса урғочи сиртлон ва 2 та боласи қайд этилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг қишлоқдаги уйига ўғриликка уриниш бўлди
  2. Иқтисодиёт
    Швейцария Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активларини Ўзбекистонга қайтаради
  3. Дунё
    «Мен нима, чамадонманми?»: Зеленский Лукашенконинг Москвага бирга учиш таклифи ҳақида
  4. Дунё
    Александр Лукашенко Владимир Зеленскийни Москвага олиб боришга тайёрлигини билдирди
  5. Спорт
    «Ғалаба қозонишни уддалай олмаяпмиз, бу жуда оғриқли»: Ҳоланд «Наполи» билан ўйин ҳақида
  6. Спорт
    Гукеш бир юриш учун 36 дақиқа ўйлади, Жавоҳир Синдаров эса уни вақт босимига қўйди
  7. Спорт
    «Буюклар катта саҳнада хайрлашиши керак»: Гвардиола Роналдуни муносиб кузатишга чақирди
  8. Ўзбекистон
    Ўзгидромет 26 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди: ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда
  9. Ўзбекистон
    Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз давлатлар рейтингида 27-ўринни эгаллади
  10. Маданият
    «Miss Universe — 2026» ғолибаси аниқланди: илк бор она тожни қўлга киритди (видео)