14:55 / 08.10.2021
1 594

Президент «мега» лойиҳа ҳақида гапирди

Президент «мега» лойиҳа ҳақида гапирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сурхондарё вилоятида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари 2022-2026 йиллар Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш беш йиллиги деб эълон қилинишини таъкидлаб ўтди.

— Буни амалда рўёбга чиқариш учун, келгуси беш йилда вилоятда 1 минг 700 километр ичимлик сув тармоқлари ва 96 та сув иншоотлари барпо этилади.

Аниқ мисоллар билан айтадиган бўлсак, «мега» лойиҳа – Тўпаланг сув омборидан Термизгача 361 километр узунликдаги магистрал сув тармоғи қурилади. Бунга 138 миллион доллар ажратамиз.

Шу билан бирга, Музработ, Шеробод туманларида ичимлик суви таъминоти яхшиланади, Термиз шаҳрининг оқова сув тизими реконструкция қилинади ҳамда Сариосиё, Денов, Жарқўрғон, Музработ, Шеробод, Қумқўрғон, Олтинсой, Шўрчи туманларида оқова сув тизимлари қурилади.

Умуман, марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 57 фоиздан 80 фоизга етказилади ва 800 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади, 870 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, канализация хизмати билан таъминланиш даражаси 4 фоиздан 22 фоизга етади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 5,5 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент «мега» лойиҳа ҳақида гапирди