17:07 / 08.10.2021
2 093

Шавкат Мирзиёев: «Диплом мутлақо керак эмас ҳозир — касб керак»

Шавкат Мирзиёев: «Диплом мутлақо керак эмас ҳозир — касб керак»
Ўзбекистоннинг амалдаги президенти, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида таълим тизимига тўхталиб ўтди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

«Хирургия кафедраси мудири менга айтяпти, ‘жаноб президент, 3 йил олдин 1 миллион 200 минг сўм ойлик олардим, ҳозир мен 20 миллион оляпман. Мен ўзимни олим деб сезяпман, олим’, — деди у… Диплом керак эмас ҳозир, диплом мутлақо керак эмас. Касб керак, билим керак. Сурхондарёга керак бўладиган йўналишлар керак.

Ана шунда биз, Худо насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёнинг бошқача жойларида учрашамиз...
», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент инсофи бўлган одам ислоҳотларга ўзи баҳо беришини таъкидлаган.

«Агар инсофи бўлса, Худодан умиди бўлса, инсофи бўлса, қилди-ку, қилса бўлар экан-ку, келажакда ҳам қилар экан-ку ва бизнинг либерал демократик партиямиз қилади, деган ишонч бўлиши керак ҳаммада», — дея қўшимча қилади Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Диплом мутлақо керак эмас ҳозир — касб керак»