
Ҳурматли Туркияда доимий ва вақтинча яшаётган Ватандошлар‼️
2021 йил 24 октябр куни Бош консулхона биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига овоз бериш учун 44-сайлов участкаси ташкил этилди.
Манзил: Истанбул шаҳри, Бешиктош тумани, Левент маҳалласи, Лале кўчаси 8-уй.
Бундан ташқари, фуқароларимизнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишларига қулай шароит яратиш мақсадида Бошконсулхона томонидан қуйидаги манзилларда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилмоқда:
- 16 октябр куни Бурса шаҳридаги Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги офиси. Манзил: Altinova mah. Istanbul cad/N398 Akyildiz Markazi маркази;
- 17 октябр куни Истанбул шаҳри Фотиҳ туманидаги “Блу Мармарай меҳмонхонаси” (“Blue Marmaray Hotel”). Манзил: Katip Kasim mah/Guvenlik cad. №43 Yenikapı/Istanbul;
- 20 октябр куни Истанбул шаҳри Кадикой туманидаги “Turkpermit” фирмасининг офиси. Манзил: Osmanaga mah/Kirtasiyeci sk 36-уй.
Сайловда иштирок этувчи фуқаролар www.saylov.mfa.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиши лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар