
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида 5 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ЙҲХББ берган дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат 11 октябрь куни соат 07:45 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида, «Пушкин» метро бекати яқинида юз берган. Оралиқ масофани сақламаслик оқибатида Captiva, «ВАЗ-2106», Lacetti, Cobalt, Spark автомобиллари олдинма-кетин тўқнашган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар