
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкентнинг Бектемир туманида жойлашган теплоизоляция ишлаб чиқариш цехида 17 октябрь куни соат 03:24 да ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳусайн Бойқаро кўчаси 11-уйда жойлашган «Сувмаш» заводи ҳудудида ижарада бўлган «Техноплекс» МЧЖга қарашли ушбу цех бостирмасининг ички ва том қисми ҳамда унинг маҳсулотлари 1200 квадрат метр майдонда ёнган.
Ёнғин соат 04:21 да қуршаб олиниб, соат 04:44 да ўчирилган. Ёнғиндан бостирма ва унга туташ биноларнинг 5000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар