21:09 / 06.11.2021
1 999

Қум бўрони сабаб Навоийда ЙТҲ содир бўлди

Қум бўрони сабаб Навоийда ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 13:30ларда Навоий вилояти, Конимех тумни ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги «Captiva» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги «Nexia» русумли ва ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автмобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ушбу ҳодисага қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган.

Натижада, «Cobalt» русумли автомобилда бўлган йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қум бўрони сабаб Навоийда ЙТҲ содир бўлди