Фото: Getty Images
Ўзбекистонда шамол электр станциялари (ШЭС)ни қуриш учун аниқланган ер майдонларидаги шамол потенциали кўрсаткичлари жаҳонда мавжуд шамол электр станцияларининг ўртача кўрсаткичларидан юқори ҳисобланади.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ШЭСларни қуриш бўйича бир нечта лойиҳага старт берилган.
Жумладан, БААнинг “Masdar” компанияси томонидан Навоий вилояти Томди туманида қиймати 600 миллион АҚШ доллари бўлган 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш бўйича келишувлар имзоланди. Ушбу станция 2024 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилгач, йиллик 1,8 миллиард кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва 1 йилда 546 миллион куб метр табиий газ тежалади.
Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси Бухоро вилояти Ғиждувон ва Пешку туманларида қиймати 1,3 миллиард АҚШ доллари бўлган 1000 МВт қувватли 2та ШЭС қуриши бўйича келишув имзоланган бўлиб, ушбу станциялар 2023 йилда ишга туширилгач, йиллик 3,6 миллиард кВт⋅соат электр энергияси етказиб берилади ва йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газ тежалишини таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзак туманларида қиймати 110 миллион АҚШ доллари бўлган 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда танлов ўтказилди. “ACWA Power” компанияси 1 кВт⋅соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи тариф таклифи билан танлов ғолиби бўлди. Ушбу станция 2023 йилда ишга тушгач, йилига 350 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва бир йилда 106 миллион куб метр табиий газни тежайди.
Билдирилишича, Энергетика вазирлиги шамол энергетикасини ривожлантириш концепциясида белгиланган режаларни муддатидан олдин бажармоқда. 2030 йилга қадар мамлакатда ШЭСлар умумий қувватини 5000 МВтга етказиш кутилмоқда. Уларнинг катта қисмини Қорақалпоғистон Республикасида барпо этиш назарда тутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди