Фото: «Pixabay»
Aмерикалик олимлар черника ва ундан тайёрланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш ҳол-аҳволни яхшилашини, шунингдек, қон босимини пасайтиришини исботлашди, деб ёзади Daily Express.
Гарвард тиббиёт мактаби олимлари тажриба ўтказдилар, унда баъзи кўнгиллилар бир ой давомида ҳар куни черника мевали ичимликлар ичишди. Тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига эса назорат ичимлиги берилди.
Тадқиқот натижасида резавор ичимлиги аҳволни яхшилашга ёрдам берадиган восита эканлиги аниқланди. Кунига атиги 200 г резавор меваларни истеъмол қилиш елка артериялари кенгайишига ва систолик артериал қон босимининг «бир-икки соатда» ўртача беш миллиметр симоб устунига пасайтиришга ёрдам беради. Бундай самара кўнгиллиларда атиги бир ойда қайд этилди. Буни махсус дори-дармонларни қабул қилиш натижалари билан таққослаш мумкин.
Олимларнинг фикрига кўра, черника – организмда эндотелий ҳужайралари фаолиятини яхшилайдиган антиоксидантлар – антоцианинларга бой. Улар, ўз навбатида, қон оқими ва артериал қон босимини тартибга солишга масъул. Бу, айниқса, гипертензияга қарши курашда муҳимдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди