date
views 1 920

Тошкентда 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 декабрь куни 8 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Маълум қилинишича, шу куни соат 15:00 да туманнинг Дўмбиробод чорраҳасида 70-сон маршрут бўйича ҳаракатланувчи Isuzu автобуси ҳайдовчиси ҳаракат пайтида бошқарувни йўқотган. Оқибатда Labo, Spark, 2 та Nexia-3, 2 та Matiz ва Lacetti автомобиллари тўқнашувига сабабчи бўлган. Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида автобус ва Labo ҳайдовчисига бадан шикастлари етган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди