11:23 / 31.12.2021
1 322

Афғонистонлик 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун Сурхондарёга келди

Афғонистонлик 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун Сурхондарёга келди
Афғонистондан 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда Спутник.

Қайд этилишича, Афғонистон учун мутахассислар тайёрлайдиган Термиз таълим ўқув маркази директори Ойбек Рўзиев маълумотни тасдиқлаган.

«Афғонистондан 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун келди. Кайфияти аъло. Таътилдан сўнг ўқишлар бошланади», — деган у.

Термизда афғонистонликлар икки мутахассислик — ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси ва темир йўл қурилиши ва эксплуатацияси йўналишларида таҳсил олади. Ўқиш пули паритет асосида тўланади.

2021 йилги ўқув мавсумида Афғонистондаги сиёсий вазият кескинлашуви сабаб биринчи курс талабалари ўқишга қабул қилинмаганди. Лекин ҳозирда Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари ўртасида келишувга эришилган ва 2022 йилда яна 100 нафарга яқин афғонистонлик Термизга келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Афғонистонлик 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун Сурхондарёга келди