Наманган вилояти Чуст туманида банк ходими фуқаронинг пулларини ўмарди, дея хабар қилмоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.
Маълум қилинишича, 28 декабрь куни шу туманда яшовчи фуқаро (1968 йилда туғилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз номига расмийлаштирилган АТБ «Агробанк»ка тегишли пластик картасидан 45 миллион 600 минг сўм пулни номаълум шахс ечиб олганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи банк ходими (1991 йилда туғилган) содир этгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этган шахс беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади