Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати
Самарқандда икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 7 январь куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига фуқаро С. ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.А. исмли шахс М. ва Ш. исмли қизларни Туркияга фоҳишаликка юборишини айтиб, улардан 3500 доллар миқдорида пул сўраганини билдирган ва Н.А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза юзасидан 8 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилиб, Самарқанд шаҳар Шота Руставели кўчасида яшовчи Н.А. исмли шахс М. ва Ш. исмли қизларни Туркияга фоҳишаликка юбориш учун келишилган 3500 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «б» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади