
20 январь куни Навоий шаҳрида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.М. «Spark» русумли автомобилда ҳаракатланаётган бўлган.
У ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган ва зарб оқибатида «Spark» автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар