"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес Netflix тармоғига жойланган сериалида ўзаро муносабатларнинг бошланишини ёдга олди.
Ўзаро муносабатларнинг бошида Роналду Жоржинани ишхонасидан олиб кетди, у Gucci дўконида сотувчи бўлиб ишларди.
"Негадир у ишдан кейин мени олиб кетиш учун келди, тағин "Бугатти"да! Ҳамкасбларим ҳайратда қолди: мен автобусда келдим ва "Бугатти"да кетяпман", — дея хотирлайди Жоржина.
"Бу мен учун одатий ҳол эди. У менинг дўстим эди. Менинг машиналарим бор, шу боис уни таксида кузатиб қўймайманку! Бу кулгили бўларди.
У дўкондан чиқиб келарди. Мен эса ҳашаматли машиналаримдан бирида ташқарида кутяпман. У ўзини ёш болалардек тутарди. У югуриб келди, машинага ўтирди ва биз уйга жўнадик. У кечгача ишларди.
Мен бошида ўртамизда бундай кучли ҳис-туйғулар пайдо бўлади, уни севиб қоламан деб ўйламагандим. Ростини айтсам, буни кутмагандим. Аммо бир қанча вақт ўтгач, у мен орзу қилган қиз эканлигини ҳис қилдим", — деди Роналду. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи