Андижондаги «тошбўрон» бўйича расмий хабар берилди

Жамият1 дақиқа ўқиш1.7K
Андижондаги «тошбўрон» бўйича расмий хабар берилди
Видеодан лавҳа
Ижтимоий тармоқларда «ИИБ ходимлари маҳалланинг уюшган жиноий тўдага айланган фуқаролари томонидан тошбўрон қилинди» сарлавҳали видеохабар бўйича Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.

Ушбу видеохабарда Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Алам маҳалласида содир бўлган ҳолат баён этилган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлар олиб борилган.

Аниқланишича, Балиқчи тумани, Аълам МФЙда яшовчи А.Б туман Сувоқава ташкилотига тегишли бўлган сув қазиб чиқариш иншооти ва ҳудудини ўзининг томорқасига ноқонуний қўшиб олганлиги ва девор билан ўраб олганлиги, агар сув иншооти носоз ҳолга келса, таъмирлаш учун келган фуқароларни бу ҳудудга ўтишга тўсқинлик қилаётганлиги учун маҳалла аҳолиси билан ушбу оила ўртасида низо юзага келганлиги маълум бўлди.

Мазкур масала, Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан тумани судида ўтган 2021 йилнинг 28 май куни кўриб чиқилиб, маҳалла аҳолиси фойдасига ҳал этилган. Ушбу ноқонуний қурилган бинони бузиш учун суд томонидан муддат белгиланган.

МИБ ҳамда туман мутасадди раҳбарлари томонидан ушбу қарорга асосан А.Б.га ноқонуний қурилишни бузиш кераклиги тушунтирилган бўлсада, у томонидан бунга қаршилик қилиниб, девор бузилмаган.

2022 йилнинг 28 январь куни мажбурий ижро бюроси ходимлари суд қарорига асосан А.Б.нинг хонадонига сув қудуғи ҳудудидаги ноқонуний қурилган деворни бузиш учун ижрога борган вақтларида, А.Б ва унинг бирга яшовчи ўғли Р.Ш, келини Й.Г.лар билан маҳалла аҳолиси ўртасида низо келиб чиқиб, оқибатда маҳаллада яшовчи бир неча фуқаролар томонидан А.Б.нинг деворига тош отилган ва бу ҳолат дарҳол ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Отилган тошлар у ерда бўлган ИИБ ёки бошқа мутасадди ташкилот ходимларга ёхуд фуқароларга қаратилмаган ва уларга тегмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланган тақдирда, уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди
  2. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди
  3. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  4. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)
  5. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)
  6. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  7. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  8. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  9. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият
  10. Спорт
    «Энди “орзулар жамоаси” — бу сизларсиз!»: Головкин ўзбекистонлик боксчиларга...