Фото: Telegram / Ekologuz
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида хитойликлар итларни ўлдириб, осиб қўйгани айтилмоқда. Бу ҳақда экология муаммоларини ёритиб келадиган «Ekologuz» Тelegram-каналида хабар берилди.
Хабарда маълум қилинишича, Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида жойлашган шахта яқинида ишлаётган хитойликлар итларга нисбатан шафқатсизлик қилмоқда. Улар итларни ўлдириб, илиб қўйган. Бу ҳақда канал админига шу ҳудудда яшайдиган шахс мурожаат қилган.
«Чет элда ҳайвонларни ўлдирганларга 10 йил қамоқ жазоси берилади. Ўзбекистонда-чи? Нега ҳайвонларга шафқатсизлик қилганлар бемалол юриши керак? Хитойликлар чет элликман деб юртимизда истаган ишини қилиши мумкинми?» - деб ёзган мурожаатчи.
«Итни ўлдириб, илиб қўйишдан мақсад нима? Афсуски, ўйларимиз хитойликларнинг итни истеъмол қилиши борасидаги гумонларга етакламоқда. Ҳақиқатан ҳам вазият шу ҳолатга келгунча мутасаддилар қараб турдими? Кўриниб турибдики, бу итнинг ўлиги осилган жойда одамлар яшайди. Демак, қилган гумонларимиз ҳақиқатга яқин. Биз ҳолат бўйича расмий изоҳ кутамиз. Бу ҳолатларни жимгина бости-бости бўлишидан норозимиз», дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди