Улар боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидан ер олиб бериш мақсадида 17 600 АҚШ доллари талаб қилишган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқаро Л.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “А.Г.” боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.нинг номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 17 600 АҚШ долларини олиб, қалбаки баённомани берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда, ушбу ширкат раиси З.Э. фуқаро Х.ни гўёки ширкат аъзолигига қабул қилинганлиги ҳамда 4 сотих ер майдонини унинг номига ўтказилганлиги ҳақида ширкат баённомасини қалбакилаштириб берганлиги эвазига 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади