
Сурхондарё вилояти Денов тумани «Водий» маҳалласида жойлашган тез тиббий муассасаси ходими фуқаро Ш.Б. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тез тиббий ёрдам муассасасига ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаро Ж.Ш.дан 1300 АҚШ доллари пора сифатида олаётган бўлган.
Шу вақтда у ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ш.Б.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28-211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар