16:47 / 24.02.2022
1 040

Самарқандда она ва қиз «шантаж» қилгани учун қўлга олинди

Самарқандда она ва қиз «шантаж» қилгани учун қўлга олинди
Самарқанд вилоятида яшовчи 43 ёшли А.Д. ва унинг 16 ёшли қизи А.С. товламачилик билан айбланиб ушланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар 29 ёшли Б.Г. билан учрашиб, унга тегишли бўлган видеотасвирлар мавжуд эканлигини айтишиб, видеоёзувларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ушбу маълумотларни ошкор қилмасликлари эвазига 2000 АҚШ доллар пул талаб қилишган.

Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 18:30ларда Самарқанд шаҳри ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.Г.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган 2000 АҚШ долларидан 650 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида А.С. қўлга олиниб, ундан 650 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Д. ҳамда А.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидланишича, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, мазкур жиноятни содир этган шахс суд томонидан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда она ва қиз «шантаж» қилгани учун қўлга олинди