2022 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13 982 тани ташкил этиб, улардан 13 531 таси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Январь февраль ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида Туркия етакчиликни сақлаб қолди — 63 та корхона.
Иккинчи ўринда Россия — 51, учинчида Қозоғистон — 29. Биринчи бешталикдан Хитой (25) ва Корея (14) ҳам ўрин олган.
Шундай қилиб, 2021 йилда турк капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпайишда давом этмоқда. Таҳлилчилар бунга сабаб қилиб турк лирасининг кескин қадрсизланишини айтишмоқда.
Умумий ҳисобда хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар бўйича биринчи ўринда Россия бормоқда — 2 348 та корхона.
Қарийб 2 мингга яқин корхоналар билан Хитой иккинчи ўринда бормоқда — 1 958 та. Учинчи ўриндаги Туркия — 1 940 та. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин