Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia-2 ёниб кетди

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia-2 ёниб кетди
2022 йил 25 март куни соат 14:30 ларда, Пастдарғом тумани, Пахтакор МФЙ ҳудудидан ўтган «Самарқанд-Каттақўрғон» автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Ф.Е. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли ҳамда ҳайдовчи А.Х. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида Nexia-2 русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар