21:43 / 08.04.2022
1 356

1 млн АҚШ доллари «ишлаб олмоқчи» бўлган уч шахс қамоққа олинди

1 млн АҚШ доллари «ишлаб олмоқчи» бўлган уч шахс қамоққа олинди
Бўстонлиқда 5 гектар бўш ер майдони 1 млн АҚШ долларига сотилишига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ИИВ ЖҚББ К ва ИЖҚКБ ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 3 нафар фуқаро 2008 йилда «LD-TIB-MAHSULOT» МЧЖга Бўстонлиқ тумани «Хўжакент» МФЙ ҳудудидан «Болалар спорт-соғломлаштириш ва дам олиш оромгоҳи қурилиши» учун ажратилган 5 гектар ер майдонини, уларга нисбатан эгалик ҳуқуқи берилмаган бўлсада, ушбу ер майдонига оромгоҳ қурмасдан 2020 йилда ўзларига тегишли «VISTA GREEN TECHNOLOGIES» МЧЖ балансига ўтказишга эришиб, 1.000.000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, олдиндан 50.000 АҚШ доллари бўнак сифатида сўраётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, Бош прокуратура Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент вилояти, Зангиота тумани «Эшонгузар» МФЙда жойлашган Нотариал идораси олдида фуқаролар ариза муаллифидан сотилаётган ер учун аванс сифатида 50.000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳолат юзасидан ИЖҚК Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушланган шахслар қамоққа олинган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млн АҚШ доллари «ишлаб олмоқчи» бўлган уч шахс қамоққа олинди