date
views 1 088

АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди

АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқандда фуқароларни алдов йўли билан Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Самарқанд туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Х.Д. АҚШда истиқомат қилувчи жиноий шериги 1978 йилда туғилган Х.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарони $40 минг эвазига, айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди