2 176
Эркак баландроқ уйда яшаса, телпак қозиққа илинса ва элчи паст эшикдан кирса нимани англатади?
Ўзбек халқининг ҳар бир қадами, яшаган уйи, кийган кийими, тортган овқати ишораларга бой бўлган. Ҳеч бир сўзсиз, ҳеч бир изоҳсиз англаб етиш лозим бўлган ишоралар Хоразмда, Хиванинг Ичан қалъасида ҳамон сақланмоқда.
Айниқса, Қалъа ҳудудидаги, 19 асрда қарийб ўн йил давомида қурилган Тош ҳовлининг ҳарам қисмида ишоралар ўзига хос бўлган. Хон Аллақулихон қурдирган Тош ҳовлининг ҳарамида хоннинг ўзи, унинг тўртта никоҳли аёли, бир томонда жориялари, яна бошқа томонда ошхонаси бўлган. Бинога асосан орқа коридор қисми орқали кириб чиқилган.
Хоразм телпаклари қозиқда бўлмаса ҳам ажойиб
Гид Санобар Атабаеванинг айтишича, Хон хонасига кираверишдаги қозиқда илинган телпак бу Хон ҳазратларининг ичкаридалигини билдирувчи белги ҳисобланган. Бунда хос хонага кириш мумкин бўлмаган.
Хон яшайдиган бино икки карич баланд ва икки карич олдинда
Қизиғи, «Хон ҳазратларининг айвони юқорироқ, хон аёллари айвонига нисбатан икки қарич баланд ва икки қарич олдинроққа чиқартирилган» деб Санаборахон сайёҳлар эътиборини бинолар нотекис туташган жойга қаратади.
Булар ёзги яшаш бинолари бўлган. Қишда ҳарамдагилар ҳам махсус ўтовларда яшаганлар.
Хоннинг ўтови супаси аёллар яшайдиган ўтов супасидан баланрдоқ бўлган
Ўтовлар ёнма-ён жойлашган, лекин Хоннинг ўтови супаси аёллар яшайдиган ўтов супасидан баланрдоқ бўлган. Супанинг устида катта ўтов қуришган. Ўтовни ичи саксовул ёқиб иситилган.
Худди, шунингдек, Тош ҳовлининг арзлар тингланадиган ҳовли қисмидаги ўтовлардан баландроғида Хон қабул ўтказган.
Хоннинг ёзлик қабулхонасида 3 та эшик бўлган. Тўрдаги энг баланд эшикдан Хоннинг ўзи кирган. Ўрта эшикдан мулозимлари кирган. Элчилар, бошқа хорижий меҳмонлар энг паст эшикдан Хон ҳузурига эгилиб қадам қўйган.
Бугунги кунда сайёҳлар хоннинг қабул хонасига элчилар кирган энг паст эшикдан кирадилар
Ичан Қалъадаги жоме масжиди 10 асрда қурилган. Бир вақтнинг ўзида 3 мингдан ортиқ намозхон ибодат қилиши мумкин бўлган масжидни 213 та устун кўтариб туради. Бир устуннинг нақши иккинчисига асло ўхшамайди. Меҳроб ёнида сопол кўзалар ўрнатишган. Бу кўзалар овоз жаранглаб чиқишига хизмат қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»