Шаҳзода Назарбеков ва Мамазоитовага қараганда олдинроқ отни қамчилади

Маданият1 дақиқа ўқиш8.6K
Шаҳзода Назарбеков ва Мамазоитовага қараганда олдинроқ отни қамчилади
Шаҳзода Назарбеков ва Мамазоитовага қараганда олдинроқ отни қамчилади

Шаҳзоданинг ижодида Ватан мавзусида куйланган қўшиқлар сони яна биттага ортди. Хонанда кеча, 20 апрель куни “Ўзбегим” номли янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипини тақдим этди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Мазкур қўшиқ шеъри Ўзбекистон халқ шоири Исбол Мирзо қаламига мансуб. Мусиқаси эса Сарвар ва Комилга тегишли.

Бу қўшиқ Истиқлолнинг 25 йиллиги муносабати билан яратилган бўлиб, унда хонанда ўтган йиллар давомида қўлга киритилган ютуқларни куйга солади. Клип ҳам қўшиққа ҳамоҳанг тарзда ишланган. Унда Истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлар, кенг имкониятлар, дуодаги кексалару фарзандининг ютуқларидан мамнун ота-оналар тасвирланган.

Ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик куни олдидан кўплаб санъаткорлар Ватан ҳақидаги янги қўшиғини тақдим этиши анъана тусига кирган. Бу борада ҳар йили Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова пешқадам бўларди. Бу йил эса Шаҳзода бошқа ҳамкасбларидан аввал отни қамчилади.

Шаҳзоданинг “Ўзбегим” номли қўшиғига ишланган видеоклипни бир кун ичида интернет орқали 20 мингга яқин фойдаланувчи томоша қилишга улгурди.

Сиз ҳам қўшиқни тинглаб, клипни томоша қилинг ва баҳо беринг.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?