Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!

Маданият1 дақиқа ўқиш20.5K
Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!
Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларига актёр Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва актриса Ситора Олимжонованинг биргаликда тушган суратини жойлаштирганларидан сўнг, шоу-бизнесда янги “юлдузли оила” қурилаётгани ҳақида гап-сўзлар болалади. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери орқали тарқалишга улгурган бу суратда Шерзод куёвларга хос кийиниб олган, Ситора эса оппоқ либосда, қўлида гул билан жилмайиб турибди. Суратни кўрганларнинг кўпчилиги Шерзод ва Ситорани бир-бирига мос жуфтлик сифатида эътироф этишмоқда. Бироқ шу кунгача улар бу суратларга изоҳ бермай келишаётган эди.

Маълумотларга қараганда, Шерзод Бин (Сайдиалиев) ва Ситора Олимжонова эр-хотин образида “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг янги “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган видеоклипда гавдаланишади. Бу ҳақда Ойбек Алимов таҳририятимизга маълум қилди.
Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!

“Ушбу қўшиқ ижодимизда буткул янги даврни бошлаб беради деб бемалол айта оламан. Шу давргача суратга олдирган клипларимиз орасида шуниси энг ёққани бўлди. Шерзод ва Ситора ҳақиқатан ҳам бир-бирига жуда мос жуфтлик экан”, дейди Ойбек Алимов.
Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!

“Соғлом она ва соғлом бола” йилига аталган мазкур видеоклипни клипмейкер Ёхан суратга олди. Клип ғояси эса Шерзод Бин (Сайдиалиев)га тегишли.

Тез кунда клипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Дарвоқе, мазкур Ойбек ва Нигоранинг “Оппоғой” номли қўшиғига ишланган клип Шерзод ва Ситора ўртасида гап-сўзларга сабаб бўлган муносабатларни ҳақиқатга айлантирса, ажаб эмас.
Шерзод Бин ва Ситора Олимжонова турмуш қуради?!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?