14:00 / 20.06.2023
269

“Қўрғон сирлари” сериали актёрларининг шахсий ҳаёти ҳақида нималар маълум? (фото)

“Қўрғон сирлари” сериали актёрларининг шахсий ҳаёти ҳақида нималар маълум? (фото)

“Қўрғон сирлари” сериали 2022 йилнинг кузидан бошлаб экранларда намойиш этилди. Лойиҳанинг сюжет марказида қийинчиликсиз ҳаётни яхши кўрувчи Ферит исмли йигит туради. Кунларнинг бирида унинг бобоси Холис оға оиладаги иснодни йўқотиш мақсадида набирасини уйлантиришга қарор қилади. Йигитнинг оила аъзолари уни гўзал, ақлли вилоятлик қиз Сейранга уйлантирмоқчи бўлишади. Бироқ Сейраннинг турмуш қуриш нияти бўлмайди, Ферит бу хабарни эшитиб ҳайрон қолади. Қуйида кўплаб томошабинларни экран қаршисига михлаб қўйган сериал актёрларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берилади.

Афра Сарачўғлу

Лойиҳада бош роллардан бирини Афра Сарачўғлу ижро этган. 25 ёшли актриса нафақат кино соҳасида, балки моделликда ҳам муваффақиятга эришмоқда, у реклама роликларида иштирок этади ва турк журналларининг муқовалари учун суратга тушади.

Фото: “Yandeks.ru”

Афра илк бор экранларга “Иккинчи имконият” фильмида Чичек исмли қиз роли билан чиқди ва “Фазилат хоним ва қизлари” сериалида суратга тушиши билан машҳур бўлиб, “Иккинчи пландаги энг яхши телевидение актрисаси” номинациясида Туркия ёшлар мукофоти билан тақдирланди.

Фото: “Yandeks.ru”

Афранинг мухлислари унинг ҳамкасби Мерт Рамазон Демир билан учрашиб юргани, шу сабабли актёр севгилисини ташлаб кетганига ишонишади. “Қўрғон сирлари” лойиҳаси устида ишлаётган Мерт ва Афра ўртасида севги учқуни пайдо бўлди.

Фото: “Yandeks.ru”

Бироқ, ҳозирда актриса ҳеч ким билан учрашмайди ва шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилади.

Мерт Рамазон Демир

Ҳозирда 25 ёшда бўлган актёр Мерт Рамазон ҳам сериалда бош роллардан бирини ўйнаган. Актёр лойиҳада бепарво йигит Ферит ролини гавдалантирди. Мерт бу лойиҳадан олдин ҳам кўплаб машҳур фильмларда суратга тушган, бироқ у айнан шу сериал орқали машҳур бўлди. Масалан, у “Қурилиш: Усмон”, “Шаҳраман” ва “Устоз” лойиҳаларида суратга тушди ва “Кўсем” сериалида дебют қилди.

Фото: “Yandeks.ru”

Демир ўсмирлик чоғида умуман актёр бўлмоқчи эмасди, уни футбол ва баскетбол кўпроқ қизиқтирарди. Кунлардан бир кун актёр “Гамлет”ни ўқишга шунчалик берилиб кетдики, у ушбу ролни ижро этиб кўрмоқчи бўлди.

Фото: “Yandeks.ru”

Мертнинг актёрлик фаолияти шу тарзда бошланган. У суратга олиш жараёнларидан олдин унумли ишга мослашиш ва кераксиз ҳаяжонни енгиш учун классик мусиқа тинглайди.

Фото: “Yandeks.ru”

Гулчин Сантиржиўғлу

45 ёшли актриса Гулчин Сантиржиўғлу сериалда Ферит отасининг севгилиси, бева аёл Ифакат ролини ўйнаган. Измирлик актриса мусиқа соҳасида таҳсил олган, у Докуз Эйлул университети консерваториясининг опера қўшиқчилиги факультетини тамомлаган ва бир неча йил вокал ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

Фото: “Yandeks.ru”

Гулчин сериалнинг мусиқий ишлари билан ҳам шуғулланган. Шунингдек, у “Истиқболли актриса” номинациясида мукофот соҳибаси бўлган. Сантиржиўғлу 42 ёшида, “Беқарор” сериалининг суратга олиш ишларида иштирок этганидан кейин машҳурликка эришган ва “Қўрғон сирлари” лойиҳасидан кейин янада машҳурроқ бўлди.

Фото: “Yandeks.ru”

Қизиқ факт: Гулчин турмуш қурганига қарамай, фарзандли бўлишни хоҳламайди. Шу сабабли, у дўстлари ва танишларидан салбий фикрларни эшитади.

Эмре Алтуғ

Эмре сериалда Ферит Ўрхоннинг отаси ролини ижро этган. Актёр Истанбул университети Давлат консерваториясининг театр факультетини тамомлаган, бироқ Алтуғнинг ҳаёти фақат кино билан боғлиқ эмас.

Фото: “Yandeks.ru”

Эмре мусиқага қизиқади ва унинг бир нечта яккахон хонанда сифатида чиқарган мусиқий альбомлари бор. Унинг биринчи альбоми 1998 йилда чиқарилган “Ибрети Алем” эди.

Берил Позам

Турк кино оламининг яна бир гўзал актрисаларидан бири — 28 ёшли Берил Позам. У “Қўрғон сирлари”да Казим ва Эсменинг тўнғич қизи Суна ролини ижро этган. Унинг қаҳрамони синглиси ва онасини шунчалик яхши кўрадики, улар учун ҳамма нарсага тайёр бўлади.

Фото: “Yandeks.ru”

Берил ўзининг фильмдаги дебютини “Авм Сакини” веб-сериалидаги роли билан бошлаган. Ушбу кичик рол туфайли режиссёрлар Позамдаги потенциални пайқади ва уни “Ошкор қилинган муҳаббат” телесериалида суратга тушишга таклиф қилди, актриса ушбу лойиҳада Назми ролини ижро этди.

Қизиқарли факт: актриса инглиз ва немис тилларини яхши билади, фаол ҳаёт тарзини яхши кўради. У ёга, сузиш ва стол тенниси билан шуғулланади.

Гезде Кансу

Гезде Кансу “Қўрғон сирлари” сериалида Ўрхоннинг хотини, Феритнинг онаси Гулгун ролини ўйнаган.

Фото: “Yandeks.ru”

Актриса тасвирий санъат факультетининг театр бўлимида ўқиётган пайтда балет ва мусиқага меҳр қўйган. Унинг иштирокидаги биринчи лойиҳалар — “Севги симфонияси” ва “Менинг оролим” сериаллари бўлди, актриса “Сўйла, Қораденгиз” лойиҳасининг ҳам барча мавсумида иштирок этган.

Догукан Пўлат

33 ёшли актёр лойиҳада Феритнинг акаси ролини ижро этган. Укасидан фарқли ўлароқ, унинг қаҳрамони оиланинг унга бўлган умидларини оқлашга ҳаракат қилади.

Фото: “Yandeks.ru”

Маълумотларга кўра, Пўлат социология факультетини тамомлаган ва иккинчи таълим сифатида актёрликни танлаган. Догукан бир неча бор реклама роликларида рол ижро этган ва кинодаги дебютини 2009 йилда “Нафас: Яшасин Ватан” лойиҳасидаги роли билан бошлаган. Актёр саёҳат қилишни ва спортни яхши кўради.

Ҳуля Дуяр

Сериалда Дуярни Яла оиласининг ошпази Шефики роли билан таниб олиш мумкин. Унинг турмуш ўртоғи вафот этган, актриса шундан кейин бошқа оила қурмаган. У уйдаги барча сирларини билади, бироқ уларни ҳеч кимга билдирмайди.

Фото: “Yandeks.ru”

52 ёшли Ҳуля фаолиятини грим устаси сифатида бошлаган, кейинчалик унга ўзини актрисаликда синаб кўриш таклиф қилинган. Масалан, у 2001 йилда “Жиноят кроссворди” немис сериалида, 2013 йилда эса “Ҳимоячи” фантастик лойиҳасида рол ўйнаган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Қўрғон сирлари” сериали актёрларининг шахсий ҳаёти ҳақида нималар маълум? (фото)