11:20 / 25.01.2024
110

2024 йилги “Оскар” мукофотига номзодлар эълон қилинди

2024 йилги “Оскар” мукофотига номзодлар эълон қилинди

Фото: Depositphotos

Америка Кино академияси “Оскар” мукофотининг 96-маросими учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Номинацияларга номзодлар сони бўйича “Оппенгеймер” фильми етакчилик қилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Маросимни Жимми Киммел олиб боради.

Йилнинг энг яхши фильми номига “Барби”, “Гулли ой қотиллари”, “Ташлаб кетилганлар”, “Бечоралар-бахтсизлар”, “Қулаш анатомияси” ва бошқа фильмлар даъвогарлик қилади. Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишасиз.

Энг яхши фильм:

  • “Америкача уйдирма”;
  • “Қулаш анатомияси”;
  • “Барби”;
  • “Бечоралар-бахтсизлар”;
  • “Манфаатлар ҳудуди”;
  • “Maэстро”;
  • “Оппенгеймер”;
  • “Ташлаб кетилганлар”;
  • “Ўтган ҳаётлар”;
  • “Гулли ой қотиллари”.

Энг яхши режиссёр:

  • Жонатан Глейзер —“Манфаатлар ҳудуди”;
  • Йоргос Лантимос — “Бечоралар-бахтсизлар”;
  • Кристофер Нолан — “Оппенгеймер”;
  • Мартин Скорсезе — “Гулли ой қотиллари”;
  • Жюстин Трие — “Қулаш анатомияси”;       

Энг яхши актёр:

  • Пол Жаматти — “Ташлаб кетилганлар”;
  • Колман Доминго — “Растин”;
  • Бредли Купер — “Maэстро”;
  • Киллиан Mёрфи — “Оппенгеймер”;
  • Жеффри Райт — “Америкача уйдирма”.

Энг яхши актриса:

  • Аннетт Бенинг — “Няд”;
  • Лили Гладстоун — “Гули ой қотиллари”;
  • Кери Маллиган — “Maэстро”;
  • Эмма Стоун — “Бечоралар-бахтсизлар”;
  • Сандра Хьюллер — “Қулаш анатомияси”.

Иккинчи пландаги энг яхши актёр:

  • Стерлинг К. Браун — “Америкача уйдирма”;
  • Райан Гослинг — “Барби”;
  • Роберт Дауни — “Оппенгеймер”;
  • Роберт Де Ниро — “Гулли ой қотиллари”;
  • Марк Руффало — “Бечоралар-бахтсизлар”.

Иккинчи пландаги энг яхши актриса:

  • Эмили Блант — “Оппенгеймер”;
  • Даниэль Брукс — “Бинафша ранг”;
  • Давайн Жой Рендольф — “Ташлаб кетилганлар”;
  • Америка Феррера — “Барби”;
  • Жоди Фостер — “Няд”.

Энг яхши оригинал сценарий:

  • “Қулаш анатомияси”;
  • “Май декабрь”;
  • “Maэстро”;
  • “Ташлаб кетилганлар”;
  • “Ўтган ҳаётлар”

Энг яхши мослаштирилган сценарий:

  • “Америкача уйдирма”;
  • “Барби”;
  • “Бечоралар-бахтсизлар”;
  • “Манфаатлар ҳудуди”;
  • “Оппенгеймер”.

Энг яхши халқаро фильм:

  • “Манфаатлар ҳудуди” — Буюк Британия;
  • “Мукаммал кунлар” — Япония;
  • “Қор жамияти”— Испания;
  • “Ўқитувчилар хонаси” — Германия;
  • “Мен — Капитан” — Италия.

Энг яхши анимацион фильм:

  • “Бола ва қарқара”;
  • “Роботнинг орзулари”;
  • “Нимона”;
  • “Ўргимчак одам: Оламлар тўри”;
  • “Элементар”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 2024 йилги “Оскар” мукофотига номзодлар эълон қилинди