Фото: YouTube
“Овоз” лойиҳасидаги иштирокидан сўнг томошабинлар эътиборига тушган хонанда Мадлен Шарипова “Мирсодиқова билан” YouTube каналига берган интервьюсида кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Мадленнинг Ёрқинхўжа Умаровнинг синглиси, Озодбек Назарбеков қизининг қайинсинглиси экани ва айнан шунинг учун “Овоз” лойиҳасида маданият вазири томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги ҳақидаги изоҳлар лойиҳа якунигача ижтимоий тармоқларда тинмади. Мадлен “Овоз” лойиҳаси унга нима бергани ҳамда танқидларга қандай муносабат билдириши ҳақида сўзлаб берди.
“Анталияда официантлик қилганман”
— Кичкиналигимдан атрофимда руслар, корейслар бўлган ёки руслашган ўзбеклар бўлган. Кўп чет давлатларда бўлганман, Москвада ўқиганман. Балким шу нарса ҳам асосан рус тилида гапиришимга сабаб бўлгандир. Москвада 2 йил яшадим, ўқидим. Ресторанларда, турли караокеларда ишладим. Туркиянинг Анталия шаҳрида официантлик қилдим. Ўзимни бошқа ишларда ҳам синаб кўргим келгани учун официантлик қилганман. Бир кун учун 200-300 доллар беришарди. У пулларни дарров квартира ижарасига, кийим-кечакларимга ишлатардим. Анталияда раҳбарлар қўполроқ эди ва бу иш менга тўғри келмаслигини дарров тушунганман.
“Севимли овоз” ва Cover up’ни нимага тарк этган?
— “Севимли овоз” қуруқ лойиҳа эди. “Юлдузлар фабрикаси”нинг ўзбекча вариантини қилмоқчи бўлишган, лекин ҳеч нарса тайёр эмасди. Жонли ижро айтилади, деган жойда фонограмма айтиларди. Аппаратура кўтармаган жойлари бўлган. Шу пайтда мен ўз вақтимни бекорга ўтказяпман, деган фикр келган ва чиқиб кетганман.
Cover up Тимур Салимовнинг афсонавий лойиҳаси бўлган. У ерда акам бор эдилар. У ерда ҳаммаси ўзбекча, тизим ўзбекча эди. Мен ўзимни қора қарғалар орасида оқ қарғадек ҳис этганман. Ўша йилда ўзимни қидиришни бошлаганман, ҳалиям излаяпман. Шундай йўлни топайки, у халққа ҳам, ўзимга ҳам ёқсин. Cover up’да чиқишим халққа ёқмади, лекин ўзимга ёқди. “Олтин ўрталик”ни топа олмаяпман.
“Нимага Тоҳир Содиқовни танламадим, деб ўйлайман”
— Озодбек Назарбеков “Овоз”гача менинг қўшиқ айтишимни эшитмаганлар. Қайрилишларидан аввал ҳам мени чиқишимни билмасдилар. Улар менга тўғри ишора қилдилар: “Мени танлама”, деб. Лекин мен ўзимни олов ҳисоблайман, ўзимга ўзим исботлагим келди. Ўша нарсани ўзимда синаб кўргим келди. Мен ўзимдан кучли одамни тан олишни ҳам биламан. Саҳнада турганимда ўзим билан ўзим курашишни хоҳладим. Менга ҳамма устозлар қайрилган эди. Ҳозир энди “Нимага Тоҳир Содиқовни танламадим?”, деб ўйлайман. Лекин ўшанда одамни ҳаяжон босаркан. “Овоз”нинг саҳнаси одамни босаркан. Бу лойиҳанинг адолатсиз томони одамларнинг эътибори менга эмас, оиламга тушиб қолгани бўлди.
Лойиҳадаги камчиликлар
— Саҳнада бизга ўзимизнинг овозимиз эшитилмади. Бизга наушниклар бериб қўйилди, лекин кўпчилик наушник билан ишлашни билмайди. Кейин тайёргарлик учун вақт жуда қисқа эди. 1-2 ҳафта ва сёмка, бу қисқа вақт оралиғида тайёрланиш жуда қийин эди. Ҳам мусиқачимиз битта эди. Биз неча кишимиз? 1-2 ҳафта ичида 40-50 та қўшиқни тайёрлашди.
Фото: Instagram
“Ойим чиқмаганида мени ҳеч ким танимасди”
— Чиқариб юборишганида кўнглим жуда ҳам хотиржам эди. Чунки агар финалга ўтганимда негатив ва танқидлар бундан ҳам кўп бўларди. Бошида гап-сўзларга эътибор бермадим, лекин бора-бора улар менга таъсир қила бошлади.
Агар лойиҳа таништирувида ойим чиқмаганларида менинг ким эканлигимни ҳеч ким билмасди. Одамлар менга оддий иштирокчига қарагандай қарашарди. Лекин шундай муҳим дамда онам ёнимда бўлишларини жуда хоҳладим.
“Овоз”дан кейин ижтимоий тармоқдаги негативдан ташқари, ҳаммаси яхши бўлди. “Иштаҳам” очилди, янги қўшиқлар қиляпман. Балки негативлар ҳам менинг олдинга юришимга туртки бўлгандир. Аслида қандай ижодкор эканлигимни исботлаш истаги уйғонди.
Нима учун акасидан ёрдам сўрамайди?
— Акамдан ёрдам сўрашга уяламан. Чунки вақтида уларга ҳам ҳеч ким ёрдам бермаган. Болалигимда акам санъаткор бўлишимга қарши бўлганлар. Энди эса мен оилали, фарзандлиман. Ҳозир қаршилик қилмайдилар.
Шундай акам борлигидан ўзимга ўзим ҳавасим келади. Бизга қанақадир ёрдам керак бўлса, биринчи ўринда акам турадилар. Қўлларида 100 сўм бўлса шуни ҳам бизга бериб юборадилар. Битта бизга эмас, атрофдагиларга ҳам шунақалар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди