Машҳур қўшиқчи Алла Пугачёва ва унинг турмуш ўртоғи Максим Галкин актриса Чулпан Хаматова иштирок этган "Жинлар хотиралари" спектаклига ташриф буюришди. Бу ҳақда Максим Галкин ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган видеолавҳа орқали маълум қилди.
Галкин видеони изоҳларкан, спектакль ижодкорлари ва режиссёрига миннатдорлик билдирган ва "Бу томошага гувоҳ бўлганимдан хурсандман" деб ёзган.
Турли манбаларга кўра, спектакль премьераси 27-январ куни Кипрдаги Паттихио театри саҳнасида бўлиб ўтган. Унда фақат икки актёр – Чулпан Хаматова ва Максим Суханов роль ижро этган. Асарнинг асосий мавзуси – муҳожирликдаги шахсият изланишлари.
Шунингдек, 29-январ куни россиялик машҳур бастакор ва хонанда Дмитрий Маликов 55 ёшга тўлиши ва ушбу юбилейини Кремль саройида концерт билан нишонлаши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар