Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар

2 дақиқа ўқиш6.4K
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Баъзида фильм ёки сериалда биргина саҳна бутунлай хотирамизда муҳрланиб қолади. Бу нафақат актёрлар ижроси ёки диалоглар, балки улар фонида турган гўзал манзаралар сабабли ҳам бўлиши мумкин. Қуйида айнан машҳур фильмлар суратга олинган реал локациялар ҳақида батафсил маълумот берамиз. Уларнинг баъзиларига ҳаттоки саёҳат қилиш ҳам мумкин.

“Тахтлар ўйини” — Ирландия ва Испаниядан афсонавий Вестеросгача
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Шимолий Ирландияда жойлашган Уорд қалъаси фильмда Старклар қароргоҳи сифатида танилган. Бу тарихий иншоот асли Даун графлигида, Странгфорд-Локҳ кўрфази бўйида жойлашган.
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Сериалда Деэнерис Таргарен илк бор Вестеросга қадам қўядиган жой — Сан-Хуан-де-Гастельугаче ороли. У Испания қирғоқлари яқинида, қояли ҳудудда жойлашган ва қуруқликка кўприк билан уланади.

“Андиша ва ғурур” — Романтик изҳор остида тарихий ибодатхона
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
2005 йилдаги “Приде анд Прежудисе” фильмидаги энг машҳур эпизодлардан бири — жаноб Дарсининг Элизабетга илк марта севги изҳор қилган саҳнаси. Бу лавҳа Англиянинг Уилтшир графлигидаги Стоурҳеад боғларидаги Аполлон ибодатхонасида ёмғир остида суратга олинган.

“Жокер” — Барча эслаб қолган зинапоя аслида қаерда?
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Фильмда Жокернинг машҳур рақси суратга олинган зинапоя Нью-Йоркнинг Бронкс туманида, Шекспир ва Андерсон хиёбонлари оралиғида жойлашган. Бу жой ҳозирда нафақат туристлар, балки фильм мухлислари учун ҳам афсонага айланган манзил.

“Дуне” — Император саройи Италиядаги архитектура дурдонаси асосида
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
2024 йилда суратга олинган “Дуне: Иккинчи қисм” фильмидаги Каитен сайёрасидаги император қароргоҳи — аслида Италиянинг Сан-Вито-дъАлтиёвле шаҳридаги Брион ёдгорлигида жонлантирилган. 1970-йилларда меъмор Карло Скарпа томонидан яратилган бу жой аввал бошқа киноларга рухсат берилмаган. Аммо бу гал, Герберт романининг мухлиси бўлган Брион оиласи аъзоси сабабли, суратга олишга рухсат берилган.

“Интерстеллар” — Оламдан йироқ, музликдаги сирли сайёра
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Исроилдаги Ватнаёкулл миллий боғидаги Свинафеллсжокулл музлиги фильмда доктор Манн яшаган сайёра сифатида тасвирланган. Бу жойнинг ўзига хос релефи ва ҳаётсиз кўриниши галактика ташқарисидаги муҳитни реал тарзда акс эттиришга ёрдам берган.

“Оқ нилуфар” — Монастирдан меҳмонхонага айланган кинофон
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Сицилиянинг Таормина шаҳрида жойлашган Сан Доменисо Паласе меҳмонхонаси “Оқ Нилуфар” сериалининг 2-мавсумида асосий жой сифатида кўринади. Илгари бу бино монастир бўлган, аммо 1896 йилдан бошлаб ҳашаматли меҳмонхонага айлантирилган. Саҳналар яқин атрофда олингандек кўринса-да, аслида айрим саҳналар Чефалу шаҳрида, 2,5 соатлик масофада тасвирга туширилган.

“Бриджертонлар” — Лондон кўчаларини эслатувчи Бат шаҳридаги майдон
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Англиянинг Бат шаҳридаги Бофорт майдони — Георгий услубида қурилган икки қаватли уйлар ва марказий майдон билан “Бриджертонлар” сериалининг муҳим саҳналарида фон сифатида ишлатилган. Масалан, Пенелопа ва Элоиза ўзаро сирли суҳбатлашган лавҳа айнан шу ерда тасвирга тушган.

“Бриджит Жонс” — Тор кўчадан юракни жунбушга келтирган излар
Кинофильмлардаги машҳур жойлар: реал манзиллар
Лондоннинг Темпле туманидаги Миддле Темпле Лане кўчаси — “Бриджит Жонс” фильмидаги асосий манзиллардан бири. Бу тор, романтик руҳдаги кўча Марк Дарсининг офиси жойлашган бино томон олиб боради ва ҳозир ҳам фильм ихлосмандлари орасида машҳурлигини йўқотмаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?