
Ҳолливуд юлдузи Селена Гомес турмуш ўртоғи, машҳур продюсер Бенни Бланко билан бўладиган тўйи ҳақида журналистларга очиқча сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, улар бу муҳим кунни иложи борича самимий ва оддий тарзда ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Peopletalk.
Гомес Rare Beauty нашрига берган интервьюсида анъанавий катта тўй тортини истамаслигини таъкидлади. Унга кўра, у ва Бланко фақат ўзи ва турмуш ўртоғи учун махсус тайёрланган кичик ва нозик ширинликни хоҳлашмоқда.
«Менимча, биз учун алоҳида мини-десерт тайёрлаган маъқул. Кейинчалик уни музлатиб қўйишимиз мумкин», — дейди Селена.
Жуфтлик тўйга оид илк маълумотлар интернетга чиқиб кетгач, улар меҳмонлар хавфсизлиги ва ўз шахсий ҳаётлари учун хавотирга тушишди. Шу боис, тўй маросимида хавфсизлик чоралари жиддий равишда кучайтирилади. Бу – бегона шахслар томонидан шовқин-суронлар ёки кутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қилинади.
Бенни Бланко аввалроқ билдиришича, тўйни режалаштиришни дарҳол бошлашмаган. Сабаби – ҳар иккиси ҳам жуда банд бўлган.
«Никоҳ туздик, клиплар суратга олдик, байрамлар келди, кейин альбом тарғиботи бошланди. Селена ўз сериалини суратга олишга кетди, кейин бир ҳафтача дам олдик, сўнг яна иш бошланди. Мен эса янги китоб ёзишга киришдим», — деган продюсер.
Селена Гомес ва Бенни Бланко муносабатлари омма эътиборига 2023 йилнинг охирида маълум бўлди. Қизиғи шундаки, биринчи бўлиб Селена севгисини изҳор қилган. 2024 йилнинг январидан эса жуфтлик жамоатчилик олдида биргаликда кўрина бошлади.
Айтиш жоиз, уларнинг танишуви 2021 йилга бориб тақалади — шу пайтда улар I Can’t Get Enough қўшиғини бирга ишлаб чиқишган. Шунингдек, Бланко Селенанинг собиқ йўлдоши Жастин Бибер билан яқин дўст ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!