date

Top-5: Дунёдаги энг бой аёл қўшиқчилар

Top-5: Дунёдаги энг бой аёл қўшиқчилар

Мусиқа нафақат завқ ва машҳурлик, балки катта бойлик ҳам олиб келиши мумкин. Дунё саҳнасида шундай юлдузлар борки, уларнинг сарвати кўплаб компаниялар капиталидан ҳам ошиб кетади. Қуйида мусиқа оламининг энг бой беш нафар аёл қўшиқчиси ҳақида маълумот берамиз.

1. Тейлор Свифт — $1,6 миллиард

Forbes маълумотларига кўра, Тейлор Свифт ҳозирда мусиқа оламидаги энг бой аёл ҳисобланади. Унинг бойлиги асосан гастроллар, альбомлар ва мусиқа каталогидан тушган даромад ҳисобига ортган. Свифтнинг “Eras Tour” концерти эса тарихдаги энг йирик гастроллардан бирига айланди.

2. Рианна — $1,4 миллиард

Барбадослик юлдузнинг бойлиги нафақат қўшиқларидан, балки Fenty Beauty косметика бренди ва модадаги фаолиятлари орқали шаклланган. Рианна бир пайтлар энг бой аёл мусиқачи бўлган, аммо ҳозирда иккинчи ўринда.

3. Мадонна — $800 миллион

“Поп қироличаси” Мадонна дунёнинг энг машҳур ва тажрибали санъаткорларидан бири. Унинг бойлиги концертлар, лицензиялар ва узоқ йиллик мусиқий меросидан келиб тушади.

4. Бейонсе — $780 миллион

Beyoncе нафақат мусиқаси, балки саҳнадаги шоулари ва бизнес лойиҳалари билан ҳам катта сарват орттирган. Унинг маҳорати, айниқса, “Renaissance Tour” орқали қўлга киритган беқиёс даромадлари билан танилган.

5. Женнифер Лопес — $400 миллион

J.Lo мусиқа, кино ва модадаги омадли карьераси орқали ярим миллиардга яқин сарват орттирган. Унинг Netflix лойиҳалари, концертлари ва бренд ҳамкорликлари бу бойликни таъминлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Top-5: Дунёдаги энг бой аёл қўшиқчилар