date

Феруза Норматова турмуши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Феруза Норматова турмуши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Актриса Феруза Норматова сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда унинг турмуш ўртоғи ҳақида тарқалаётган миш-мишлардан сўнг жонли эфир орқали шахсан изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, интернетда тарқалган маълумотлар ортида ҳақиқатдан йироқ гаплар бор ва у барча воқеалардан хабардор.

Маълумки, бир неча кун олдин актрисанинг 23 ёшли MMA жангчиси Оллоёр Абдушукуров билан унаштирилгани маълум бўлганди. Шу хабар ортидан жангчининг илгари турмуш қургани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Бу хабарларга муносабат билдирган Феруза Норматова “Ҳаммасидан хабардорман” дея очиқ баёнот берди.

У Instagram’даги жонли эфирида мухлислардан бири берган “Фарзанди бўлса ҳам сизга фарқи йўқми?” деган саволга шундай жавоб қайтарди:
“Ажрашганлар-ку. Менга нима фарқи бор? Мен 18 ёшли қиз эмасман. Агар ёшим катта эркакни танласам, уларнинг аксарияти уйланган бўлади. Кимнингдир ҳаётини бузиш ниятида эмасман. Менинг бўлажак турмуш ўртоғим олдин яшаган бўлса ҳам, ажрашган. Бунинг устидан бир йилча вақт ўтган. У менга бу ҳақда очиқ айтган ва мен буни қабул қилганман.”

Актрисанинг айтишича, Оллоёр Абдушукуров уни ота-онаси билан таништирган, уларнинг розилигини олган ва муносабатлари очиқ-ошкора йўлда бўлган.
“Мен ҳеч кимнинг ҳаётига аралашмаганман. Агар турмуш ўртоғимнинг фарзанди бўлса, мен уни ҳам қабул қиламан. Чунки бола бегуноҳ. Бировнинг боласи демайман, чунки у ҳам инсон”, — деди Норматова.

У шунингдек, жангчининг аввалги муносабатлари ҳақидаги гапларга ҳам тўхталди:
“Унинг олдинги икки муносабати ҳам расман никоҳ эмас, фақат бирга яшаш бўлган. Иккала аёл ҳам яхши инсонлар. Мен уларни ҳурмат қиламан ва ҳеч қачон ҳақорат қилмайман. Улар билан ажралиш мендан олдин бўлган. Мен ҳаётида кейин пайдо бўлганман.”

Феруза Норматова айтишича, у турмуш қуриш ҳақида қарор қабул қилишдан олдин тўлиқ маълумотга эга бўлган.
“Менгача улар ажрашган. Ҳозир эса у уйланмоқчи эканлигини айтганида, мен рози бўлдим. Ҳеч кимнинг оиласини бузмаганман. Агар у фарзандларини боқмоқчи бўлса, мен ҳам ёрдам бераман, чунки бола – Аллоҳнинг амонати”, — деди актриса.

Актриса ўз сўзини шундай якунлади:
“Мен фитначи одамлар ҳақида гапирдим, у икки аёл ҳақида эмас. Уларга бахт тилайман. Ҳеч кимни ёмон кўрмайман. Ҳар ким бахтли бўлишга ҳақли. Ҳаётда муҳими — соф ният ва тинчликдир.”

Феруза Норматованинг бу чиқиши ортидан ижтимоий тармоқларда уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам, турли фикр билдирганлар ҳам бўлди. Аммо актрисанинг очиқ ва сокин муносабати кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлди — у ҳар қандай миш-мишга эмас, ҳақиқатга таянганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова турмуши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди