
Меҳрибон она, севимли турмуш ўртоқ ва лидер аёл Шаҳзода Муҳаммедова ҳақида 7 та қизиқарли факт:
1. Шаҳзода Муҳаммедова 1991 йил 15 апрелда Тошкентда, ўзига тўқ, тадбиркор ва ҳуқуқшунослар оиласида туғилган.
2. Актриса ва дизайнер оилада ягона қиз фарзанд бўлишига қарамай, болаликдан маълум чекловлар таъсирида улғайган.
3. “Тундан тонггача” киносидаги роли учун Мадина Мумтоз, Дилноза Кубаева ва Севинч Мўминова билан кастингга қатнашган. Кастинг жараёни 3 ой давом этган. Дастлаб Шаҳзода ролдан умид узган бўлса-да, охир-оқибат ушбу рол унга насиб этган.
4. Отаси эрта оламдан ўтган. “Отам вафот этганида мен 13 ёшда эдим. У мудҳиш автоҳалокатга учраган. Шундан кейин бир муддат даволанди, аммо даволаниш самара бермай, бу оламни тарк этди. Отам тадбиркор ва прокурор бўлган. Айримлар автоҳалокат атайин уюштирилган, дейишади”, — дейди актриса ўз сўзида.

5. Актриса асли Қашқадарёлик тадбиркор Марат Ҳамдамов билан оила қурган. Ҳозирда уларнинг икки нафар фарзанди бор: қизи Милана ва ўғли Динислом.
6. Тадбиркор ва актрисанинг шов-шувли тўйи тахминан 65 минг АҚШ долларига тушганлиги ҳақида гапирилади.
7. Турмуш ўртоғи Шаҳзоданинг кўпроқ бошловчи бўлишини хоҳлашини айтган. “Охирги пайтларда рол ижро этишимни умуман хоҳламайди. Бунинг сабаби актёрлардан қизғанади. Жуда рашки инсон”, — дейди у ўз интервюларидан бирида.

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.