date

Лондонда Шоҳрух Хон ва Кажолнинг янги ҳайкали ўрнатилди

Лондонда Шоҳрух Хон ва Кажолнинг янги ҳайкали ўрнатилди

Болливуднинг афсонавий жуфти Шоҳрух Хон ва Кажол киноклассика саналган “Ўғирланмаган келин” фильмининг 30 йиллиги муносабати билан Лондонда ўрнатилган бронза ҳайкал очилишида иштирок этди. “Leicester Square” майдонига қўйилган ҳайкалда фильмда кино тарихига кирган Раж ва Симраннинг машҳур рақс саҳнаси акс этган.

Мазкур йўлак илгари ҳам бир қатор машҳур кинолар қаҳрамонларига — “Гарри Поттер”, “Мери Поппинс”, “Паддингтон саргузаштлари” каби лойиҳаларга бағишланган ҳайкаллар билан тўлдирилган эди.

Тантанали тадбирда “Yash Raj Films” компанияси раҳбари Акшай Видҳани ҳамда “Heart of London Business Alliance” ташкилоти бош ижрочи директори Рос Морган ҳам қатнашди.

Маросимда сўз олган Шоҳрух Хон “Ўғирланмаган келин” унинг шахсиятида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

“Бу фильм юракдан чиққан. Биз самимий муҳаббат ва унинг йўлида тўсиқларни қандай енгиб ўтиш ҳақида ҳикоя қилишни истаганмиз. Фильмнинг 30 йилдан бери севилиб томоша қилинаётгани ҳам шундан”, — деди у.

Кажол эса бу дамни “тарихимиз яна бир бор жонланди” деб баҳолади ва фильм авлодлар алоҳида меҳр билан томоша қилинаётганини қайд этди.

“Leicester Square” фильм учун рамзий нуқта ҳисобланади. Чунки “Ўғирланмаган келин”нинг дастлабки кадрларидан бирида Раж ва Симран айнан шу ерда бир-бирини йўқотиб қўйган ва йўллари кесишган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Лондонда Шоҳрух Хон ва Кажолнинг янги ҳайкали ўрнатилди