14 101
Болливуд юлдузи Салмон Хон ўлим билан тугаган ЙТҲ учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ҳиндистон суди Болливуд юлдузи Салмон Хонга унинг ўз автомобилида бошпанасиз дайдиларни босиб кетгани учун 5 йил озодликдан маҳрум этишга маҳкум қилди. Жабрланувчилардан бири олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган, деб ёзади Kun.uz.
Йўл транспорт ҳодисаси 2002 йилнинг 28 сенятбрида Мумбайда юз берган. Актёр ўзининг Toyota Land Cruiser автомобилида кўчада ухлаб ётган 5 кишини босиб кетган. 38 ёшли Нурулла Хон воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна 3 нафар киши кичик жиддий жароҳатлар, яна бир киши эса кичик жароҳат олган. Салмон Хонга қасддан қотиллик қилиш бўйича айблов қўйилди.
Кўп йилилк терговдан кейин Болливуд юлдузи судда воқеа юз берганда рулда унинг ҳайдовчиси бўлганини таъкидлади, бироқ суд унинг бу важини қабул қилмади. Тергов талқинига кўра, актёр рулда маст ҳолатда бўлган.
Мамлакат қонунларига биноан, у 10 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин эди. Хон ҳимояси чиқарилган ҳукм устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
Салмон Хоннинг баъзи ҳамкасблари уни қўллаб-қувватламоқдалар. Агар актёр қамаладиган бўлса, унда бу ҳолат актёр ҳозирда иштирок этаётган бир нечта қимматбаҳо кинолойиҳаларга салбий таъсир этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди