
Машҳур актриса ва блогер Маримова Фарида ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари билан қувончли янгиликни бўлишди. У яқинлари даврасида ташкил этилган “gender party” орқали кутилаётган фарзандининг ўғил ёки қиз эканини оммага маълум қилди.
Видеода Фарида турмуш ўртоғи — Темур Алихонов билан бирга, устида “Boy or Girl?” ёзуви туширилган катта каробканинг қопқоғини очишади. Ҳаяжонли лаҳзада каробка ичидан бир нечта кўк рангдаги шарлар осмонга кўтарилиб чиқади.
Бу эса жуфтлик ўғил фарзанд кутаётганини англатади 💙.
Мазкур видео пост ижтимоий тармоқларда тезда оммалашиб, минглаб томошабинлар томонидан томоша қилинди. Кузатувчилар Фарида ва Темурни самимий табриклаб, келажакдаги чақалоққа эзгу тилаклар ва илиқ изоҳлар қолдиришди.
Ушбу қувончли воқеа мухлислар қалбида илиқ таассурот қолдирди ва яна бир бор Фариданинг оилавий бахти кўпчилик учун қувонч манбаи бўлди.

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.